Тошкентда ўқ овози эшитилди. ИИББ изоҳ берди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-2199 русумли транспорт воситасига қарата ўқ узганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 20 январь куни тахминан соат 11:35 ларда 1990 йилда туғилган З.С. (Spark русумли давлат рақами 01 B 292 WA бўлган автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳаси Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Г.А.ни кўриб қолган.

У билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлгани сабабли Г.А. билан ўзаро гап талашиб, унинг бошқарувидаги ВАЗ-21099 русумли 01 Т 738 NA бўлган автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳатланмагани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган шахсга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.