76 234 янги бизнес: 2024 йилнинг 11 ойида рўйхатдан ўтган юридик шахслар таҳлили

Улашиш:

2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 563 015 тага етди. Ушбу кўрсаткич мамлакат иқтисодиётида фаол иштирок этаётган бизнес субъектларининг ортиб бораётганини кўрсатади.

Январь–ноябрь ойларида рўйхатдан ўтган янги юридик шахслар
Жорий йилнинг биринчи 11 ойида 76 234 та янги юридик шахс рўйхатга олинди. Бу кўрсаткич тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши ва бизнес учун яратилган шароитларнинг самарадорлигидан далолат беради.

Юридик шахслар фаолияти йўналишлари бўйича ТOP-5 соҳалар

Фаолият юритаётган юридик шахслар асосан қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боряпти:

  1. Савдо – 146,8 мингта.
  2. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 127,3 мингта.
  3. Саноат – 65,8 мингта.
  4. Қурилиш – 32,3 мингта.
  5. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 28,4 мингта.

Фаолиятсиз юридик шахслар ҳақида изоҳ

Юридик шахслар фаолияти доимий назоратда бўлиб, қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги ҳолатларда улар "нофаол" мақомига ўтказилади:

  • 9 ой мобайнида банк операциялари амалга оширилмаса;
  • Солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаса.

Ўзбекистонда юридик шахслар сонининг ошиб бориши мамлакат иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби тармоқлардаги юридик шахсларнинг юқори улуши ушбу соҳаларнинг миллий иқтисодиётдаги ўрни муҳим эканлигини кўрсатади. Шу билан бирга, нофаол юридик шахсларни автоматик тарзда мониторинг қилиш тизими уларнинг самарали фаолият олиб боришини рағбатлантиради.

Юридик шахслар учун яратилган қулайликлар ва рағбатлантириш чоралари уларнинг янада ривожланишига ҳисса қўшади ва умумий иқтисодий ўсишни таъминлайди.


Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.