Қувайт футбол ассоциацияси U23 Осиё чемпионати саралашнинг "D" гуруҳи баҳсларига мезбонлик қила олмайди. Айтиш керакки, бу гуруҳга Саудия Арабистони, Бангладеш ва Ўзбекистон терма жамоалари жой олган.
Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилишича, ОФК зудлик билан Қувайтга ўринбосар қидирган ва ушбу саралаш ўйинлари мезбонлигини Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистонга таклиф қилган.
Якунда саралаш турнири Тошкентда ўтиши маълум бўлди. Шунингдек, Никимбаев мусобақанинг дастлабки ўйинлари 27 октябрь санасида ўтказилишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. Унда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси қатнашади.
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
Улашиш: