Тошкентда яна фолбин ушланган. ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, “кўзикиш”ни олиб ташлаш пайтида у 32 миллион сўмлиқ танқинчоқларни қўлга киритган.
Кунлардан бирида уй бекаси бўлган Одина фарзандлари билан сайр қилишга чиққан. Уй ёнидаги болалар майдончасида уларнинг ёнига нотаниш аёл келиб, унинг болаларини мақтай бошлаган. Натижада икки аёл суҳбатлашишган. Суҳбат давомида нотаниш аёл ўзини фолбин эканлигини айтиб, яқин орада Одинанинг яқинларидан бири оғир касал бўлиб ҳатто ҳаётдан кўз юмиши мумкинлигини, шунингдек Юлдуз уларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишини айтди.
Фолбин фожеанинг олдини олиш учун тилла тақинчоқлар керак бўлишини маълум қилган. Эшитганларидан ҳайратда қолган аёл ўзидан 31.9 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ечиб, Юлдузнинг қўлига берган, у эса ҳамма ишни бажаришини ваъда қилиб воқеа жойини тарк этган.
Бир неча соатдан сўнг Одина нотаниш аёл томонидан алданганини англаб етиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида 30 ёшли Юлдуз қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.