ДХА: Нуронийлар билан учрашувда қандай муаммолар аниқланди

Улашиш:

Халқимизнинг яхши одатлари жуда кўп. Масалан, оила, маҳалла-кўйда, корхона ва ташкилотларда ёши улуғ инсонларга ўзгача меҳр-эътибор билан муносабатда бўлишдан ташқари, бирон эзгу ишни бошлашдан олдин кекса авлод вакилларининг маслаҳати ва дуосини олишга одатланганмиз.  

Куни кеча давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзоқов Зомин туман фармацевтика техникумида 50 нафарга яқин маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар билан учрашди.

Учрашувда ҳудуддаги муаммолар, уни бартараф этиш йўллари, аҳолининг барча қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларида ёшларга яратилган шароитлар борасида фикрлар ўртага ташланди.

 

- “Мўғол, Аччи, Аржа, Қонгли, Пшоғор қишлоқ фуқаролар йиғинларига қарашли қишлоқлар ҳудудини ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш, ўқувчи ёшларни фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, чорва яйловлари муаммосини ҳал этиш каби масалаларга ечим топиш зарур”, - дейди отахонлардан бири.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.