Жиззахда арзонлаштирилган 16 та савдо ярмаркалари ташкил этилди

Улашиш:

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан манзилли ишлар олиб борилаяпти.
Хусусан, озиқ - овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлаш учун вилоят ҳудудида 13 та бозорларда ва 3 та аҳоли гавжум жойларда жами 313 та савдо ўринларидан иборат 16 та ярмаркалар ташкил этилган.

 

Жиззах шаҳридаги “Марказий” (Кўк бозор) деҳқон бозорида ҳам аҳоли учун қулай бўлган арзонлаштирилган нархларда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ҳудуд секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда ана шундай ярмаркалар ташкил этилган.
Бунда аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, ун, тухум, шакар, ёғ маҳсулотлари мунтазам сотилаяпти. Шу ўринда бу маҳсулотларни нархларини назорот қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва албатта аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида солиқ ходимлари ишчи гуруҳ ҳамкорлигида бозорларда кунлик назорат ўрнатилгандир.

Солиқ ходимлари “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бормоқда. Тадбиркорларда муаммо бўлса жойида ечилиб, нарх наво масала юзасидан суҳбатлашиб нархларни сунъий равишда оширмасликка, бозорда аҳоли учун энг керакли, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларга мўтадил, ҳамёнбоп нархлар белгилашлари борасида келишилган.
Бугунги кунда “Эски шаҳар деҳқон бозори” МЧЖ ва “Марказий деҳқон бозори” АЖ бозорларида мол ва қўй гўшти сифатига қараб, 50 минг сўмдан 57 минг сўмгача сотилаяпди.

 

Худди шундай, картошка 2,0 минг сўмдан 2,5 минг сўмгача, пиёз 800 сўмдан 1,2 минг сўмгача, сабзи 3 минг сўмдан 4 минг сўмгача, тухум 800 сўмдан 1 000 сўмгача, ўсимлик ёғи 17,5 минг сўмдан 18,0 минг сўмгача, гуруч 5,5 минг сўмдан тортиб, 11,0 минг сўмдан ошмаган нархларда сотилаяпди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.