Ўзбекистон миллий атласи яратилди

Улашиш:

Ўзбекистон Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон миллий атласи яратилди, деб хабар беради Кадастр агентлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистоннинг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.

Атласда республиканинг «Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари», «Табиий шароити ва табиий ресурслари», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва «Иқтисодиёт соҳалари» ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.

Миллий атлас, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.