Коронавирусни ўлдирадиган ниқоб яратилди

Улашиш:

Францияда коронавирусни зарарсизлантирадиган ниқоб яратилди. Бу ҳақда «BioSerenity» компанияси маълум қилди. BFMTV телеканалининг хабарига кўра, ҳимоя воситасини Лилль университети шифохонаси, Франция саломатлик ва тиббий тадқиқотлар миллий институти ҳамда илмий тадқиқотлар миллий маркази мутахассислари биргаликда ишлаб чиқдилар.

Маълум қилинишича, ниқоб ҳаводаги вирусларни блоклаб, ҳалок қилади. Ушбу бир марталик ҳимоя воситасидан 40 соатгача фойдаланиш мумкин.

Компаниянинг таъкидлашича, вирусни йўқ қилиш самарадорлигини махсус тўқима қатлами таъминлайди. У вирусни иккита молекула — циклодестрин ва тўртламчи аммиак ёрдамида йўқ қилади.

Ниқоб 16 февралдан сотувга чиқарилган. Нархи — 1,49 евро. Кейинчалик ишлаб чиқарувчилар ниқобнинг «жарроҳлик намунасини» ишлаб чиқариб, 44 центдан сотишни режалаштирмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.