АҚШда коронавирусни аниқловчи ниқоб ишлаб чиқилди

Улашиш:

АҚШнинг Ҳарвард университети ва Массачусетс технологик институти мутахассислари коронавирусни аниқловчи ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Ушбу ниқоб уни таққан одам коронавирусга чалингани ёки йўқлигини аниқлай олади.

Ниқоб коронавирусни аниқлаш учун бир марталик датчик билан жиҳозланган бўлиб, у натижани 1,5 соат ичида кўрсатади. Сир тутиш мақсадида натижа ниқобнинг ички томонидагина акс этади.

Олимлар бундай датчикларни бир неча йил аввал ишлаб чиқаришни бошлашган. Улар Эбола ва Зика вируслари билан касалланишни аниқлашда қўлланган. Қурилма бошқа вирусларни топишга ҳам созланиши мумкин.

Датчикни кийимга ҳам тикса бўлади. Бундай кийимлардан тез ёрдам машиналари ходимлари, ҳарбийлар фойдаланишлари мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.