“U-Report” – ҳалқаро ёшлар лойиҳаси Жиззахда!

Улашиш:

 “U-Report” – ёшларни жалб қилиш учун инновацион мулоқот платформаси бўлиб:
- Ёшларга ўз ҳаётлари билан боғлиқ масалалар бўйича ўз фикрларини билдириш, рўй бераётган жараёнлар ва ислоҳотларда фаолроқ иштирок этиш
- Ҳукуматга эса ёшлар муҳитидаги ижтимоий кайфиятини ўрганиш, ёшларга оид қарорларни қабул қилишда буни ҳисобга олиш имкониятини беради.

“U-Report” нинг ишлаш механизми: тезкор мобил сўровларни реал вақт режимида ўтказишдан иборат. Дастлабки натижаларни сўров ишга туширилган пайтданоқ https://uzbekistan.ureport.in/ сайтида кўриш мумкин.

Жиззахда 22-27 ноябрь кунлари “U-Report” платформасининг тақдимотлари ўтказилади.

Асосий мақсад – Ёшлар билан Ҳукумат ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда мулоқотни “U-Report” орқали ўрнатиш мумкинлигини тушунтириш, шунингдек, ёшларга “U-Report” платформаси орқали Ҳукумат, давлат ва нодавлат идоралар томонидан долзарб мавзулар юзасидан юбориладиган сўровларга ёшлар ўз фикрларини билдириш имконига эгалигини тушунтириш ҳамда ёшларнинг фикрлари эшитилиб, шулар асосида қарорлар қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш. Тақдимотлари орқали платформага ёшларни аъзо қилиш ва долзарб мавзулар бўйича сўровларда фаол иштирок этиш.

“U-Report” орқали олинган Ёшларнинг фикри, яъни сўров натижалари Жиззах вилояти ҳокимиятига тегишли қарорларни қабул қилиш учун таҳлил сифатида тайёрлаб берилади.

Сўров натижалари ва унга асосланган Хокимият қарорлари асосида "Ёшлар – “U-Report” – Ҳоким" – худудий мулоқоти ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур мулоқотда “U-Report” сўрови натижалари тақдим этилади, шунингдек, ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу масалани ҳал қилиш бўйича маҳаллий ҳокимият органларининг чора-тадбирлари ва режалари намойиш этилади.

Ҳудудий мулоқот натижалари бўйича маҳаллий ҳокимият органларининг ёшларга қаратилган шароитлар, хизматлари, ёшлар фикри қандай инобатга олинаётганини кўрсатиш имкони бўлади.

@yuksalish_jizzax

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.