Намойиш этилган суратларга қараганда, янги модель 2019 йилги Kia Habaniro концепт-кари услубидаги кузов дизайнига эга бўлади. Унинг интерьери эса бренднинг замонавий моделлари услубида ишланган.
Салонда рақамли асбоблар панели ва барқарор материаллар мавжуд. Янги маҳсулотнинг техник тавсифлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Kia Niro ўз концепциясини сақлаб қолиши ва моделнинг ҳозирги авлоди каби фақат гибрид ҳамда тўлиқ электр станциялари билан жиҳозланиши кутилмоқда.
Янги авлод Kia Niro кроссоверининг тақдимоти 25 ноябрь куни Сэул автосалонида бўлиб ўтади.