Оҳангаронда ҳокимлик ҳайдовчиси ҳокимга маслаҳатчи бўлди

Улашиш:

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимининг бугун, 26 ноябрдаги тегишли фармойиши билан ҳокимлик ҳайдовчиси Бўтабек Кимсанбоев маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “e-qaror” сайтида эълон қилинган ҳоким фармойишида сўз боради.

Қайд этилишича, Бўтабек Эргашевич Кимсанбоев Оҳангарон тумани ҳокимлиги Болаларни химоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси вазифасига 2021 йил 23 ноябрдан штатлар жадвалига мувофиқ маош билан ишга қабул қилинган ҳамда унга ҳокимнинг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғриси”даги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифаси юклатилган.

Маълум бўлишича, Бўтабек Кимсанбоев тайинловга қадар Оҳангарон тумани ҳокимлигида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келаётган бўлган. Унинг тумани ҳокимлиги хайдовчиси сифатидаги шартномаси Меҳнат кодексига биноан тайинловдан олдин бекор қилинган.

Фото: Абдурасул Неъматович Абдуллаев

Маълумот ўрнида, айни вақтда Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида Абдурасул Неъматович Абдуллаев фаолият олиб бормоқда. У ушбу лавозимга 2020 йилнинг сентябрь ойида тайинланган. Қайд этиш керакки, ушбу туман рейтинг кўрсаткичи бўйича республикада мавжуд 205 та шаҳар ва туманлар ичида 77-ўринда бормоқда.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.