iPhone 15 тақдимот санаси, характеристикаси ва нархи маълум қилинди

Улашиш:

12 сентябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида Apple компанияси янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказади.

Шубҳасиз, тақдимотнинг энг ёрқин жиҳати, албатта, iPhone 15 бўлиши кутилмоқда.

Характеристика

Янги iPhone’нинг асосий янгилиги Lightning улагичидан USB-C портига ўтиш бўлади. Шунингдек, мутлақо янги Ultra модели ҳам бўлиши ҳақида гап-сўзлар бўлганди. Аммо инсайдерларнинг хабарига кўра, бу модел тақдимоти 2024 йилга қолдирилган. Ultra модели ultrazoom линзасини олиши ва тарихдаги энг қиммат iPhone бўлиши маълум қилинган.


iPhone 15 нинг Pro моделлари рекорд даражада катта хотирага эга бўлиши кутилмоқда. Жумладан, ушбу модел 2 ТБ максимал хотира билан тақдим этилиши мумкин.

Нархи

Одатда Apple смартфонлари нархи тез-тез ўзгармайди. Ўтган йили iPhone 14 чиққанда ҳам шундай ҳолат содир бўлганди. iPhone 15 модели 799 доллардан ва 899 долларгача (iPhone Plus) бўлиши кутилмоқда. iPhone Pro ва iPhone Pro Мах мос равишда 999 ва 1099 доллардан сотилиши айтилмоқда.

iPhone 15 Ultra’нинг нархини олдиндан айтиш қийинлиги таъкидланмоқда. Чунки ушбу турдаги смартфон илгари сотилмаган, шунинг учун унинг нархи ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Бу модель тарихдаги энг қиммати бўлишини инобатга оладиган бўлсак, iPhone 15 дан камида икки баравар қиммат бўлиши мумкин.

Бошқа янгиликлар сифатида иккинчи авлод Watch Series 9 ва Watch Ultra ақлли соатлари бўлиши айтилмоқда. Бюджетли Watch SЕ 3 кейинги йил кузда чиқарилади. Apple’нинг янги тақдимоти  12 сентябрь куни олдиндан ёзиб олинган онлайн трансляция форматида бўлиб ўтади.

Тақдимот санаси

iPhone 15 тақдимоти 12 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.