Корхонадан салкам бир миллиард сўм электр энергиясидан қарздорлик ундирилди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бўлим иш юритувидаги Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 27.12.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Жиззах вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармасидан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 962,3 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро иши доирасида қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган.

Шунингдек, 12 дона автотранспорт воситаси, 7 дона техника ва 30 та махсус воситалар, 34 та кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилган. Банк ҳисоб рақамларига банд солинган.

Ижро иши бўйича амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Жиззах вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармасидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижроси  амалда таъминланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.