Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасида биринчи ер ости йўли фойдаланишга топширилди

Чоп этиш

Хабар бериб ўтганимиздек жорий йилнинг март ойидан бошлаб Жиззах шаҳрининг марказий Шароф Рашидов шоҳ кўчасида  кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилганди.



Хусусан, Шароф Рашидов шоҳ кўчасида иккита ер ости йўли ва йўл қисми 3 қатордан 4 қаторга кенгайтириш ишлари амалга оширилиши бошлаганди. Бугунги кунга келиб, йўл қисми 3 қатордан 4 қаторга кенгайтирилди.

Шунингдек, қисқа фурсатларда Тошлоқ маҳалласидаги “Ucell” офисидан  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ўтиш қисмида ер ости йўли фойдаланишга топширилди.

Тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросими тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур ер ости йўли барча қулайликларга эга бўлиб, кенг шинам, ногиронлар учун йўлак, сув чиқиш тизими ва ёритиш чироқлари ва кузатув камералари билан жиҳозланган.   


Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив