Жасур Яхшибоевга Португалиянинг номдор жамоасидан таклиф бор. Харидор кучли учликда юради!

Улашиш:

Бир неча кун аввал Молдованинг "Шериф" клуби аъзоси Жасур Яхшибоев "Футбол" телеканалидаги "Offside" кўрсатуви меҳмони бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи келгуси режалари борасида фикр билдирди. Яхшибоев қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириш режаси борлигини айтди.

Менда ҳозир 2-3 та вариантлар бор. Ҳозир очиқчасига қайси клублар эканлигини айта олмайман. Барчаси аниқ бўлса кейин гапириш мумкин.
Қайси давлат? Португалиядан! Ушбу мамлакат чемпионатида кучли учликда юрадиган клуб. Яъни, "Порту", "Бенфика", "Спортинг" кабилардан бири.

Бундан ташқари бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммаси қишки трансферлар даврида ойдинлашади. Шу пайт бошқа жамоага ўтишим мумкин. "Легия" барибир мени яхши таклиф бўлса сотади.

Трансфермарктдаги нархим 750 минг евро. Бироқ сотадиган ва оладиган томон ўзаро келишиб, нарх белгилайди. Бу узоғи 2 миллион еврогача бўлиши мумкин
, - деди Яхшибоев.


Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоевнинг трансфер ҳуқуқи Польшанинг "Легия" клубига тегишли. Ҳамюртимиз ҳозир Молдованинг "Шериф" сафида ижара асосида фаолият юритмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.