Машина салонининг олд қисмига монитор ўрнатишга рухсат берилди

Улашиш:

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, эндиликда:

ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади;

транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради).

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.