Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда

Улашиш:

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникум талабаси ётоқхонанинг бешинчи қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда.

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбанинг маълумот беришича, марҳума қиз вилоятнинг Чироқчи туманидан бўлиб, опаси билан ётоқхонанинг бир хонасида яшаган. У 21–22 ёш атрофида бўлиб, техникумнинг 2-босқичида, ҳамширалик йўналишида таҳсил олиб келган.

Бош прокуратура қизнинг вафот этганини тасдиқлади. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда, дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.