СамДУда таҳсил олган талаба-қизнинг ўлими юзасидан “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган

Улашиш:

Самарқанд давлат университети талабасининг ўлими юзасидан 103 - “ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, 29 март куни университетнинг иккинчи курс талабаси ётоқхонанинг тўққизинчи қаватига кўтарилиб, ўзини деразадан ташлаб жонига қасд қилган. Ҳодиса тунги соат иккилар атрофида содир бўлган.

Университетда қизга ижобий таъриф берилган, унинг ўқитувчилар ва талабалар билан ҳеч қандай низоси бўлмаган. Бироқ, у билан бир хонада яшаган   қўшнилар   қизнинг “кайфияти йўқ эди”, деб айтишган.

Самарқанд прокуратураси ушбу ҳолат бўйича тергов олиб бормоқда.

Жиноят кодексининг 103-моддаси бўйича уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.