Андижондаги концерт учун Жаҳонгир Позилжонов танқидга учради

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Позилжонов Андижон вилояти Пахтаобод туманида концерт бергани ва унда одамлар карантин қоидаларига умуман амал қилинмагани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, Позилжонов янги йил байрами муносабати билан концерт берган. Концертга туман аҳолисининг катта қисми келган ва тиббий ниқоб тақмаган, оралиқ масофа сақламаган.

Тармоқ фойдаланувчилари хонандани ва туман раҳбариятини карантин қоидаларини бузишга сабаб бўлганликда айблаб, қаттиқ танқид қилган.

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Айниқса, янги омикрон штаммининг тез тарқалиши мутасаддиларнинг аҳолини яна бир марта огоҳлантиришларига сабаб бўлди.

Шунингдек, яқинда янги йил тадбирларини уйда, оила даврасида ўтказиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори ҳам чиққанди.

Қайд этиш керак, аввалроқ мамлакатдаги эпидемиологик вазият бир қатор йирик форумлар ва хорижий қўшиқчиларнинг концертлари туфайли янада ёмонлашиб кетганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.