Қозоғистонда намойишчиларга қандай жазо берилиши айтилди

Улашиш:

Қозоғистонда оммавий намойишларни уюштирганликда айбдор деб топилганлар фуқароликдан маҳрум қилиниб, 8 йилдан умрбодгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Бу ҳақда ТАCC хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликларни уюштириш ва уларда иштирок этиш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатган, террорчилик ҳаракатларини содир этиш бўйича судгача тергов бошланган.

“Жиноят кодексида оммавий тартибсизликлар уюштирганлик ва террорчилик ҳаракатларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларни саккиз йилдан умрбодгача озодликдан маҳрум қилиш ҳамда фуқароликдан маҳрум қилиш назарда тутилган”, дейилади хабарда.

“Хабар-24” телеканалининг аниқлик киритишича, мамлакатда Президент топшириғига биноан ишларни тергов қилиш бўйича идоралараро тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, унинг таркибига Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг энг тажрибали ходимлари киритилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.