Ўзбекистонга “омикрон” олиб келган самолётнинг барча йўловчилари карантинга олинган

Улашиш:

Ўзбекистонга “омикрон” олиб келган самолётнинг барча йўловчилари карантинга олинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Холмамат Норбоев хабар бермоқда. 

“Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган чет эл фуқароси билан битта самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари – ўзбекистонлик бўлиб, улар уй карантинида, 70 нафар хорижлик фуқаролар эса карантинни мехмонхонада ўтмоқда”, - дея таъкидлади у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида давомида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу штамм 7 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази лабораториясида аниқланган. “Омикрон” Дубайдан Ўзбекистонга келган чет эл фуқаросида топилган.

Айни пайтда "омикрон" штамми билан касалланган илк бемор Зангиотадаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.