2021 йилда жаҳонда компьютерлар савдо кўрсаткичлари 2020 йилдагига нисбатан 14,8 фоиз юқори бўлди. Бу ҳақда 13 январь куни куни IDC агентлиги хабар берди.
2021 йил якунларига кўра, жаҳон компьютерлар ва ноутбуклар бозоридаги етакчи ишлаб чиқарувчилар:
- Lenovo (бозор улуши — 23,5 фоиз)
- HP (21,2 фоиз)
- Dell (17 фоиз)
- Apple (8 фоиз)
- Acer (6–9 фоиз)
Юқоридаги компаниялар орасида йиллик кесимда (2020-2021) энг юқори ўсгани Apple бўлди — 22,1 фоиз. Компания 2020 йилда 22,7 млн.та, 2021 йилда 27,7 млн.та компьютер сотди. Ўсиш борасида иккинчи — Dell (17,9 фоиз), учинчи — Lenovo (14,1 фоиз).