Қосим-Жўмарт Тўқаев «ўзбекистонлик олигархлар» ҳақида гапирди

Улашиш:

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 29 январ кунги чиқишида мамлакат ва қўшни Ўзбекистоннинг бадавлат кишиларини ўзаро солиштирди.

«Шу ўринда мен Ўзбекистондан ташқарида кўп пул ишлаб топган, аммо тарихий ватанига келиб, мамлакат президентидан кўрсатма беришни сўраган ўзбекистонлик бойларни қиёслайман: «Биз ўзбек халқи учун нима қила оламиз, қандай ёрдам кўрсатиш керак, дейди улар. Ва ўз маблағлари ҳисобидан шифохоналар қурадилар, инфратузилма бунёд этадилар.

Бу ўзбек олигархлари деб аталмиш бойлар ва ўз ватанига шу ерда, қолаверса, хориждан туриб ҳужум қиладиган олигархлар ўртасидаги катта фарқ»,—дея қозоғистонлик бойларни танқид қилган Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев президентликка икки муддатдан ортиқ сайланмаслигини маълум қилганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.