Электр энергияси бўйича монополия бекор қилинади

Улашиш:

Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб бериш бўйича монополия бекор қилиниши ва бозор механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Давлат дастурида 2022 йил апрелгача энергетика соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича президент қарори лойиҳасини тайёрлаш белгиланган.

Жумладан, қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖдан электр энергиясини «ягона харид қилувчи» функциясини ажратиш;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хусусий операторларни жалб қилиш бўйича асосий талабларни белгилаш;
  • «Ўзбекгидроэнерго» АЖ кичик ва ўрта инвестиция лойиҳаларига хусусий инвесторларни жалб этиш.

Ўзбекистонда чироқ ўчиши билан боғлиқ муаммолар анчадан бери бор бўлиб, бу айниқса қиш кунлари ва қишлоқларда кўп кузатилади. 25 январдаги оммавий чироқ ўчиши эса энергетика соҳасида ҳали қилинмаган ишлар борлигини кўрсатиб берди, дейиш мумкин.

Бу масалани президент Шавкат Мирзиёев ҳам жиддий ўрганиб чиқишни топширган ва электр энергиясидаги бундай йирик узилишнинг асосий сабабларини санаб ўтганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.