Расман: Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади

Улашиш:

Ярим ҳимоячи Сардор Рашидов фаолиятини «Пахтакор»да давом эттиради.

Тошкент клуби матбуот хизматига кўра, Рашидов билан бир йиллик шартнома имзоланган, у 2022 йилги мавсум сўнгига қадар «шерлар» шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи 2021 йилнинг ёзида «Пахтакор»ни тарк этганди. Ўшанда у Кувайтнинг «Кувайт СК» клуби билан бир йиллик шартнома имзолаганди. Бироқ унинг Кувайт клуби билан шартномани муддатидан бекор қилгани ва эркин агентга айлангани маълум бўлди.

Сардор бунгача «Ал-Жаиш» (Қатар), «Ал-Жазира» (БАА), «Насионал» (Португалия) ва «Қатар СК» (Қатар) каби хориж клубларида фаолият юритган. Ўзбекистонда эса у «Пахтакор»дан ташқари «Сўғдиёна», «Бунёдкор» ва «Локомотив» шарафини ҳимоя қилган.

Рашидов Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида «Пахтакор» сафида 5 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.