Жорий йилда Наврўз байрами “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади

Улашиш:

Бу йил Наврўз байрами тантаналари “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилади. Байрам кунлари ўзбекистонликлар беш кун дам олишади. 

Байрам арафасида анъанага кўра, барча ҳудудларда, ҳар-бир шаҳар ва туманларда, ҳар-бир кўча ва маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича умумхалқ ҳашар ўтказилади.

Барча байрам тадбирлари карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши лозим.

Наврўзда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Президент фармонига асосан, сешанба (22 март) ва чоршанба (23 март) кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. Натижада ўзбекистонликлар беш кун – 19 март (шанба)дан 23 март (чоршанба)гача дам олишади. Шуниси муҳимки, иш кунлари бошқа кунга ўтказилмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.