Россиялик чемпион «ўзбеклаштирилди»

Чоп этиш

Россиялик эркин курашчи Разамбек Жамалов эндиликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

У спорт фуқаролигини алмаштирди ва бўлажак мусобақаларда Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Қайд этилишича, Жамалов аллақачон ўз паспортини расмийлаштириб улгурган.

25 ёшли Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида иштирок этади. У ўсмирлар ўртасида жаҳон вице-чемпиони (2018), U23 ёш тоифасида Европа ва жаҳон чемпиони (2019) ва бир неча карра Россия чемпиони ҳисобланади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив