Саратонга олиб келадиган асосий муаммолардан бири айтилди

Улашиш:

Овқатланиш тартибидаги муаммолар саратон ривожланишига сабаб омиллардан биридир. ЖССТ маълумотларига кўра, эркакларда саратон касаллигининг қарийб 40 фоизи ва аёлларда 60 фоизи овқатланишдаги муаммолар билан боғлиқдир.

Озиқ-овқат компонентларининг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши метаболик муаммолар ва органларнинг дисфункциясини келтириб чиқариши мумкин.

«Тартибсиз ва носоғлом овқатланиш сабаб фаол бўлмаган кансерогеннинг дозаси шиш пайдо қилиши мумкин», дея хулоса беради россиялик врач Иван Карасев.

Унинг қўшимча қилишича, саратоннинг барча шаклларининг 80 фоизидан ортиғи «маълум бир кансероген таъсири билан боғлиқ». У тайёр, қадоқланган,сақланган ёки қайта ишланган озиқ-овқат орқали танага киради. Бундан ташқари, зарарли моддалар ифлосланган сув ёки тупроқ оқали ҳам кириши мумкин.

Энг хавфлиси пестицидлар ва минерал ўғитлар, шунингдек, гормонлар ва антибиотиклар ёрдамида етиштирилган гўшт маҳсулотларидир.

Карасевнинг таъкидлашича, ҳозир одамларнинг рационида илгари катта ҳажмда истеъмол қилинмаган озиқ-овқатлар - шакар, маргарин, тез тайёрланадиган таомлар, саноат консервалари мавжуд.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.