25 ноябрь куни Тошкентда уч ёшли боланинг ўлдирилганлиги бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчини ҳар томонлама психиатрия ва психологик экспертизадан ўтказган мутахассислар сўзга чиқдилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, жиноят содир этилган пайтда эркак алкогол ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. Бу адвокатларлар фойдаланиши мумкин бўлган аффект ҳолатини истисно қилади.
Психолог судланувчининг руҳий жиҳатдан соғлом эканлигини ва ўз ҳаракатларини назорат қилганлигини тасдиқлади. Текширув давомида судланувчи болани "тинчлантириш" учун унга зарба берганини айтди. Шу билан бирга, олдинги мажлисда у нима бўлганини эсламаслигини айтганди.
Судда судланувчига бир неча бор гиёҳванд моддалар етказиб берган қариндоши ҳам гувоҳ сифатида иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, фожиа содир бўлган куни айбланувчи ундан 100 та “Регапен” препарати ва 30 та “Тропикамид” флаконларини буюрган.
Гувоҳ бу уларнинг учинчи битими эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, етказиб бериш контактсиз амалга оширилган: товарлар олдиндан келишилган жойларда қолдирилган, пул эса банк картасига ўтказилган.
Судланувчи гувоҳнинг сўзларини тасдиқлади ва шахсий фойдаланиш учун тақиқланган моддаларни сотиб олганини айтди. Шунингдек, у кунига битта “Регапен” пластинкасини қабул қилганини таъкидлади.
Кейинги ва якуний йиғилиш 29 ноябрь, жума куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, фожиа 2024 йил 9 июль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида юз берган. Уй эгаси билан бўлган можаро пайтида 31 ёшли эркак аёлнинг биринчи турмушидан бўлган уч ёшли ўғлига бир неча марта пичоқ урган. Бола касалхонага кетаётганда вафот этган.