Мутахассислар 37 фоиз ҳолларда саратон касали нимадан келиб чиқишини аниқлашди

Улашиш:

Пальма ёғи таркибидаги глицидол эфирлар – 37 фоиз ҳолатларда рак касали келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, дейди МГУ ҳузуридаги амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Дмитрий Еделев.

Ўсимлик мойларига юқори температурада ишлов берилганда уларнинг таркибида глицидол эфир моддалари пайдо бўлади. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган пальма ёғларининг 83 фоиз таркибида глицидол эфирлар борлиги ЕИ ҳудудида чекланган нормадан юқори миқдорда экани аниқланган.

“Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратон касалини ўрганиш институти ўтказган тадқиқотларга кўра, дунёда саратон касали ҳар уч ҳолатдан бирида – таркибида глицидол мавжуд бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқар экан. Агар бир Россияда глицидол миқдори юқори бўлган маҳсулотлардан воз кечсак – саратон касалига чалинганлар сони учдан бир қисмга камайиши мумкин”, - дейди Еделев.

Мутахассис фикрига кўра, лицидон ошқозон-ичак, жигар, тери, сут безлари, жинсий органлар, қалқонсимон без, бўйрак ва ўпкада канцироген моддалар кўпайиши ва рак касали келиб чиқишига олиб келиши мумкин экан.

Ундан таўқари ногирон болалар туғилишига ҳам кўп ҳолларда глицидол сабабчи бўлар экан.

Айни дамда мутахассислар озиқ-овқат маҳсулотлари хавсизлиги масалаласини давлат миқёсида тезкорлик билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки, қонунда қайд этилган чеклов йўқлиги туфайли глицидолни ҳатто болалар учун мўлжалланган маҳсулотларда ҳам учратиш мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.