Тошкентда хавфсизлик камарини тақмаганлик учун нотўғри жарима солинган ҳайдовчилардан шикоятлар учраб турмоқда. Истеъмолчи.уз гуруҳида бундай жарималарни бекор қилиш учун қаерга мурожаат қилиш кераклигини айтилмоқда.
Ҳайдовчилар радарлар камарларни кўрмаётганидан шикоят қилишмоқда. Айтилишича, камар кийимнинг рангига мос келиши ёки камар кийимнинг бир қисми билан қоплангани боис радарлар уларни пайқашмаяпти. Жарима суммаси 187,5 минг сўмни ташкил этади.
"Камарсиз ҳаракатланганлик учун ЙҲҲББдан жарима келди. Мен ҳеч қачон камарсиз машина ҳайдамайман ва бу ҳолат ҳам бундан мустасно эмас. Оқ нимча ёқасининг орқасида камар маълум эмас, лекин у рулдан пастда аниқ кўринади", - деб ёзмоқда Истеъмолчи.уз ҳамжамият аъзоларидан бири.
Капюшон туфайли бошқа ҳайдовчининг ҳам камари кўринмаган, яна бир аёлнинг камари уни қишки курткаси билан ёпилган. Қизиғи, фотосурат яқинлаштирилганда, камар аниқ кўриниб турибди.
Гуруҳда нотўғри жарима бўйича https://my.gov.uz/ru/service/1054 сайти орқали эътироз билдирилиш мумкинлиги таклиф этилади.