Ўрнатиш керакми ёки йўқми? Автомобилига газ баллон ускунасини ўрнатган аёлнинг ҳикояси

Улашиш:

Ўзбекистонда бензин нархининг кўтарилиши муносабати билан автомобилга газ баллон ускунасини (ГБУ) ўрнатиш керакми ёки йўқми деган мавзуда мунозаралар яна кучайди.

Метанга қарши бўлганлар бундай автомобиль жуда хавфли эканини таъкидлашади. Чунки уларнинг фикрича, барча баллонлар барибир қўлбола усулида ўрнатилади. Газ ускунаси тарафдорлари эса газнинг арзонлиги учун бошқа салбий жиҳатларга кўз юмиш мумкин, ҳисоблашади. Уларнинг қайси бири ҳақ эканлигини бошқа автомобиль эгалари ҳал қилиши лозим. Биз эса ўз автомобилига ГБУ ўртатган бир аёлнинг ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қоламиз.

“Дугонам билан машиналаримизни метанга ўтказишга қарор қилди. Бу билан боғлиқ кўплаб манбаларни ўқиб чиқдим ва ниҳоят бир неча кун ўтгач, устахонага қараб йўл олдик”, - деб ёзмоқда   истеъмолчи аёл “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятида.

Унинг айтишича, айни пайтда мамлакатда ГБУнинг учинчи ва тўртинчи авлодини ўрнатиш имкони мавжуд. Учинчи авлод асосан совет машиналари ва эски автомобилларга қўйилади. У тўртинчи авлодга қараганда арзонроқ.

Тўртинчи авлод ускуналари бир неча турга бўлинади:

  • тўлиқ Хитой

  • "мияси" Польша, қолгани Хитой

  • ҳаммаси Польша.

“Метан газ баллонлари 65-100 килограмм бўлиши мумкин. Бу баллоннинг   оғирлиги холос. “Ласетти”, “Нексия 3” ва “Кобальт” учун 90 килограммли баллон энг яхши ҳисобланади, чунки ўртатилганидан сўнг юкхонада 60-70 фоиз бўш жой қолади.

“Тошкентда оғирлиги 90 килограмм бўлган, мияси Польша, қолгани Хитой бўлган баллон нархи 8.5 миллион сўм, Гулистонда шунинг ўзи 6 миллион сўмни ташкил этади”, - деди у.

Фойдаланувчининг сўзларига кўра, барчаси Польша бўлган баллонни ўрнатиш тавсия этилмайди. Бироқ, Гулистонда 6.5 миллион сўм тўласангиз, тўлиқ Польшада ишлаб чиқарилган ускунани ўрнатиш беришади. Шунингдек 100 килограммли баллон ҳам қўйиш мумкин, бунда нархи 200 минг сўмга арзонроқ бўлади. Бироқ, 100 килограммлик   баллон жуда катта бўлсада, кўпроқ масофани босиб ўтасиз.

“Кўплаб фикрларни ўқиб, ГБУни Гулистонда ўрнатишга қарор қилдик. Тошкентдан Гулистонгача   бир ярим соат ичида етиб бордик. Ўрнатишга 3 соат вақт кетаркан. Шу вақт ичида кондиционерлик хонада кутиб турдик. Барча ўрнатиш устахоналари катта йўл бўйида жойлашган. Бу жуда қулай. Биз Гулистон шаҳригача етиб бормай, ўрнатишга муваффақ бўлдик”, - дея таъкидламоқда аёл.

ГБУ ҳужжатларини шу заҳоти тайёрлаб беришган. Натижада қизларнинг ҳар бири 6.1 миллион сўмдан пул тўлашган (4 авлод: 90 килограммли евробаллон, Польша компьютери, қолгани Хитой). Лекин негадир   чек берилмаган.

“Газ қуйиш шохобчасида газ нархи 2500 сўм экан, 49 000 сўмга газ олдик.   Бу билан кондиционерни ёққан ҳолда 220 километр йўл босдик. Бензин шохобчаларига қараганда, метан “заправка”лари кўпроқ эканини ва уларда деярли навбат йўқлигига эътибор бердим. Энди 10 кун ичида “ГАИ”га бориб, техпаспортни алмаштиришим керак”, - дея якунламоқда фойдаланувчи.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.