Импорт қилсак ҳам, газимиз арзон — Грузия

Чоп этиш

Грузия табиий газ нархининг арзонлиги бўйича Европада Озарбайжондан кейин иккинчи ё учинчи ўринда туради. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили баёнот берди.

Ираклий Гарибашвили.
Фото: «Trend.az»

Гарибашвили Европада газ нархи кескин қимматлашганига қарамай, Озарбайжон билан тузилган битим сабабли мамлакатда нархлар нисбатан пастлигини таъкидлади: «Шунинг учун барчани масъулиятли бўлишга ва жамиятда ёлғон тасаввурлар уйғотмасликка чақираман».

Бош вазир мамлакатда бензин нархи бўйича вазиятга ҳам муносабат билдирди. Унинг айтишича, Грузия бу ёнилғи нархи (арзонлиги) бўйича дунёда 100-ўринда: «Биз на газ, на нефт чиқарамиз, Грузия — импортга қарам мамлакат. Фуқароларимизни провокацияларга берилмасликка чақираман».

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг йирик шаҳарларида бензин нархи ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив