АҚШда бензин нархи тарихий максимумга кўтарилди

Улашиш:

АҚШда бензин нархи тарихий максимумни янгилади: мамлакат бўйлаб ўртача нархлар олдинги рекордга нисбатан бир неча центга ошди. Бу ҳақда Америка автомобилчилар уюшмаси маълум қилди.

Бензиннинг бир галлони (3,785 литр) мамлакат бўйича ўртача 4,404 долларга баҳоланмоқда, яъни эски рекорддан 3 цент қимматроқ. Ёнилғи доим энг қиммат бўлган Калифорния штатида бир галлон учун ўртача 5,85 доллардан сўрашяпти.

Стратегик захиралардаги нефтлар чиқарилиши бошланганидан сўнг, бензин нархи апрель ойидан бери пасайиш томон кетаётганди, бироқ май ойига ўтиб яна юқорилаши кузатилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.