ДХА Жиззах вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Улашиш:

2022 йилнинг илк иш кунида Жиззах шаҳар ДХМ мажлислар залида жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг  биринчи ўринбосаир Абдивали Мустанов олиб борди. Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нуъмон Муҳаммадиевга сўз берилди.

 Н.Муҳаммадиев агентликнинг Жиззах вилоят  бошқармаси тизимида кадрлар алмашинуви бўлганлигини таъкидлаб, амалдаги раҳбар лавозимида ишлаб келган Умурзаков Бобур Илхамовични бошқа ишга ўтаётганлиги, президент ишонч билдирган вакил сифатида Зомин тумани Пешағор МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича жорий этилган ҳоким ёрдамчиси вазифасига тайинланганлиги муносабати билан унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг Б.Умурзаковга агентлик раҳбариятининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

- Агентлик ташкил этилган илк йилларда ҳеч нарсамиз йўқ эди, бугун эса вилоятимиздаги барча туманлар давлат хизматлари марказлари янги, инновацион ечимга эга биноларда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда, - дейди Б.Умурзаков. Раҳбариятнинг ишончи туфайли қисқа муддатда мазкур соҳа халқ учун керакли тизимга айланди. Бу борада ДХМ ва ФҲДЁ органлари ҳам жонкуярлик билан халқимизга давлат хизматлари кўрсатишда давом этади.

Тадбир давомида агентлик ва Адлия вазирлиги таклифи билан янги раҳбар тайинланганлиги маълум қилинди. Шу вақтга қадар Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эргашев Акмал Мамарасулович ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида таништирилди.

Тадбирда сўз олганлар иккала номзод ҳам ўз ишини сидқидилдан бажарадиган ёш ва изланувчан раҳбарлардан эканлигини таъкидлаб, келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.