“Реал”га умуман қайтмайман!

Улашиш:

“Реал” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида жамоанинг собиқ футболчиси Каземирони “Манчестер Юнайтед”дан қайтариб олиб келишни режалаштирган эди.

Мадридликлар у йўл орқали ҳам майдон марказини тажрибали ўйинчи ёрдамида мустаҳкамлаш, ҳам бразилиялик футболчи ёш ўйинчиларга ижобий таъсир ўтказишини таъминлашни кўзлаганди.

Trivela нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи “Қироллик клуби”нинг таклифга ўз муносабатини билдирди.

Манбага кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячи Мадридга қайтишни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Каземиро 2013-2022 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва жамоа билан клублар миқёсидаги деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан.

Каземиронинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.