Зоминда солиқ ходимлари 357 та янги тадбиркорнинг 658 та ҳисоботини топширишга кўмаклашдилар

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида солиқ идоралари зиммасига “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида иш ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

Бу борада Жиззах вилояти давлат солиқ органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудий солиқ инспекцияларида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида иш ташкил этилган. Бунда асосий эътибор, тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларини жўнатишга кўмаклашиш, берилган кредитлардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, кичик бизнес вакиллари фаолиятида учраётган муаммоларни ўз вақтида тезкорлик билан ҳал этишга қаратилмоқда. 

 

Зомин туманида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ZOMIN TURON” МЧЖ 2021 йил 6 июндан буён фаолият юритади. Асосан боғдорчилик фаолияти билан шуғулланадиган мазкур тадбиркорлик субъекти  ходимлари томонидан 28 гектар ер майдонга 6 турдаги ҳосилдор мева дарахтлари экилган. Ҳозирда боғда 12 нафар ходим кузги агротехник ишларни олиб бормоқда.  

“ZOMIN ASL IPAK TOLASI” XK 2017 йил 16 октябр куни давлат рўйхатидан ўтган. Фаолияти пилла махсулотини қайта ишлаб, тайёр ипак экспорти билан шуғулланади. Бугунги кунда фабрикада 60 нафар ходимлар ишлаб келмоқда.

Солиқ ходимлари бу иккала корхонага ҳам солиқ маъмурчилиги юзасидан барча тушунтиришларни бериб солиқ имтиёзлари ва ҳисоботлар юборишда яқиндан ёрдам берилмоқда 

 

Зомин туман ДСИ “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи" тамойили асосида жорий йил январь-октябр ойларида янги очилган 357 та тадбиркорлик субъектларнинг юридик манзилига борган ҳолда раҳбар ва ҳисобчилар билан учрашиб, уларга ҳисобот тақдим қилиш муддатлари ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари ортиқча ҳаражатлар ва қонун бузилишларидан сақлаш мақсадида 357 та тадбиркорга 658 та ҳисобот тўлдириш ва топширишга кўмаклашилди.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.