Ўзбекистон Қатарда аламли тарзда мағлуб бўлди

Чоп этиш

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Қатар-Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди. 

Учрашув кескин ва драматик саҳналарга бой бўлди. 

Биринчи бўлимда Ўзбекистон муваффақиятсизликка учради. Али Алмоез дубл қайд этиб жамоамизни қийин аҳволда қолдирди. 

75-дақиқага келиб Аббосбек Файзуллаев ҳисобни қисқартирди. 80-дақиқага келиб Аббос дублга эришди ва ҳисобни тенглаштирди. 

Лекин ўйиннинг сўнгги дақиқасида Қатар битта гол уриб ғалабани илиб кетди. 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив