Жиззахда қанча аҳоли хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилгани маълум бўлди

Улашиш:

Республика аҳоли хонадонларига 2 млн 681 мингдан зиёд “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб тизимини автоматлаштириш, “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Қарорга асосан, республика аҳоли хонадонларига 3 млн 546 минг 148 дона “ақлли” газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, 8 март ҳолатига 2 млн 681 минг 088 та (78%) ҳисоблагич ўрнатилди. Хусусан:

Қорақалпоғистон Республисида — 155 029 дона (64%);

Андижон вилоятида — 205 985 дона (93%);

Бухоро вилоятида — 210 539 дона (80%);

Жиззах вилоятида — 138 526 дона (96%);

Қашқадарё вилоятида — 127 994 дона (85%);

Навоий вилоятида — 109 510 дона (82%);

Наманган вилоятида — 174 537 дона (106%);

Самарқанд вилоятида — 177 722 дона (63%);

Сурхондарё вилоятида — 92 080 дона (85%);

Сирдарё вилоятида — 110 326 дона (104%);

Тошкент вилоятида — 546 617 дона (92%);

Фарғона вилоятида — 218 455 дона (73%);

Хоразм вилоятида — 161 587 дона (72%);

Тошкент шаҳарда — 192 181 дона (31%) замонавий табиий газ ҳисоблагич ўрнатиб бўлинди.

Республика бўйича газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.