Бош прокуратура маълумотларига кўра, Бухородаги туғруқхонада 23 ёшли аёл вафот этган.
Аёл 9 март куни, эгизаклар туғилгандан икки кун ўтгач вафот қилган. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Айни пайтда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.