Microsoft кўпчиликни хафа қиладиган хусусиятни синамоқда

Улашиш:

Инсайдерлар учун Windows 11'нинг сўнгги 22572 версиясида Флориан исмли фойдаланувчи Редмондлик компания File Explorer'га рекламаларни қайтараётганлигини пайқаб қолди ва файл менежерида чиққан реклама баннери скриншотини улашди.

Кўриш мумкинки, баннерда Microsoft'нинг Editor - ақлли грамматика ва имло ёрдамчи хизмати реклама қилинмоқда ва бундан билиш мумкинки, компания олдингидек фақат ўз маҳсулотларини реклама қилмоқда. Флориан'нинг хабар беришича, реклама фақат бир марта чиққан, шунингдек, у аллақачон Editor хизматидан фойдаланиши ва бу рекламани ўзи учун нотўғри эканлигини айтган.

Кўпчилик Windows 10 фойдаланувчилари билишадики, Microsoft 2016 2017 йилларда ўзининг файллар менежери дастури, File Explorer'да ўз хизматларидан бири, OneDrive'га қаратилган рекламаларини чиқарганди.

Microsoft File Explorer билан тўхтаб қолмаган. Икки йил олдин Wordpad дастурида ҳам Office иловалари реклама қилинган эди.

Ундан ташқари Microsoft Edge браузери ҳар сафар Start менюси қидирувидан фойдаланганингизда сизга реклама қилинади.

Ҳозирча File Explorer рекламалари чиқарилиши, уларни ўчириш мумкин бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Бундан аввал Microsoft Windows 11 File Explorer'ига таб'лар хусусияти қайтараётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.