Сердар Бердимуҳаммедов ҳукуматни тўлиқ истеъфога чиқарди

Улашиш:

Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳаммедов давлат раҳбари сифатида янги қарорни имзолади.

У инаугурациядан сўнг дарҳол ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Туркманистон Конституциясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг тўлиқ истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Амалдорлар янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ўз вазифасини бажариб туради.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни бўлиб ўтган сайловларда ишончли ғалаба қозонган  Сердар Бердимуҳаммедовнинг инаугурацияси 19 март куни бўлиб ўтди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.