1956 йил 11 августда Тошкентдаги “Пахтакор” стадиони очилди.
2017 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
2017 йил 11 августда атоқли тиббиётчи ва педагог олим академик Ёлқин Тўрақулов таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан олимнинг биология, тиббиёт ва педагогика соҳаларидаги илмий меросининг аҳамиятини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси “Академик Ёлқин Холматович Тўрақулов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ёлқин Тўрақулов ўзбек биокимёгарлари ва эндокринологлари мактаби асосчиси, мамлакатимизда замонавий таълим тизимини яратишга, фан тараққиётини йўлга қўйишда, хусусан дунё фанида қалқонсимон без фаолиятини, тиреоид гормонлар биокимёси ва унинг таъсир механизмларини очиб беришга улкан ҳисса қўшган. У “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланган.
2020 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2021 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинди.