Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Улашиш:

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 10 март куни Facebook ижтимоий тармоғидаги Doniyor Yusupov аккаунтида “Кеча историяга қӯйган видеомдан билингандир, яна Жиззахга борганимиз.” -номли хабар қолдирилган.

Маълум бўлишича, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 07.01.2022 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор И.Ш ҳисобидан ундирувчи Д.Ш фойдасига 4 нафар фарзандларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.01.2022 йил куни келиб тушган.

Жорий йилнинг 30 январь куни мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириш жараёнида, қарздор ва унинг 3 нафар фарзандлари бўлимга чақиртирилганда, 3 нафар фарзандлари онаси Д.Ш билан яшашни истамаслиги, онаси билан бирга кетмаслигини айтиб, йиғлаб қаршилик билдиришгани сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилди.

Шундан сўнг, 09.02.2023  йил куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ижро  давомида қарздорнинг рўйхатдан ўтган манзили Жиззах шаҳридаги уйига бориб ўрганилганда, қарздор ва фарзандлари яшаш учун бошқа жойга 07.02.2023 йил куни кўчиб кетганлиги аниқланган.

Шунингдек 10.03.2023 йил куни қарздорнинг уйида бўлган ижро ҳаракатларида ундирувчини фарзандларни олиши учун хонадонга чақиртирилганда фарзандлари онаси билан кетишни хохламасдан онасига бақириб, онаси Д.Ш.га фаол қаршилик кўрсатиб, кўчага чиқиб Cobalt русумли автотранспорт воситасига ўтириб қочиб кетган.  

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Ш.га ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун ихтиёрий 5 кунлик муддат берилган бўлсада, қарздор томонидан ихтиёрий 5 кунлик муддат ичида ҳеч қандай ижро таъминланмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баробар жарима жазоси тайинланган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб берилиши лозим бўлган болалар доимий яшаш жойи Жиззах шаҳри Наврўз МФЙдаги уйда йўқлиги аниқлангандан сўнг, 13.02.2023 йилда қарздор жисмоний шахсни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.