Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) кенгаши ташкилот президентлигига навбатдаги сайлов 2023 йилда ўтказилишини маълум қилди. Янги раҳбар 2023 йилда ўтадиган конгрессда сайланади.
Янги сайлов даврига роппа-роса бир йилдан сўнг — 2023 йил 31 март куни старт берилади. ФИФА президентлигига ўз номзодларини аъзо-ассоциациялар конгресс ўтказилишига камида тўрт ой қолганида кўрсатишлари керак. Сайловга номзоди қабул қилинганларнинг номлари эса конгресс бошланишига бир ой қолганида эълон қилинади.
ФИФАнинг амалдаги президенти — Жанни Инфантино.