Тоғ чанғиси бўйича бепул мастер-класслар, гастрономик ва фольклор дастури. Евроосиё тоғ курортлари альянси фестиваль ташкил қилади

Улашиш:

Тошкентдаги "Ипак йўлидаги туризм" (TITF 2024) кўргазмасида Евроосиё тоғ курортлари алянси (ЕТКА) келгуси қиш мавсуми учун режаларини эълон қилган. Асосий воқеалардан бири - 2025 йил март ойида Озарбайжоннинг "Шаҳдаг" мажмуасида бўлиб ўтадиган иккинчи тоғ курортлари фестивали бўлади.

Фестиваль дастуридан альянс мутахассисларидан тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича бепул мастер-класслар, миллий таомлар дегустациясининг гастрономик фестивали, минтақа анъаналарини намоён этувчи фольклор томошалари, хизмат кўрсатиш даражасини оширишга қаратилган курорт ходимлари учун таълим модули ва Кавказ минтақасида туризмни ривожлантириш бўйича мунозаралар ва стратегик сессиялардан иборат бўлади.

ЕТКА Евроосиёнинг олтита етакчи тоғ курортлари: “Амирсой” (Ўзбекистон), “Шаҳдаг” (Озарбайжон), “Роза Хутор” (Россия), “Шимбулоқ” ва “Ой Қарагай” (Қозоғистон)ни бирлаштиради. Яқинда иттифоққа янги аъзо- MONA Yong Pyong (Жанубий Корея) қўшилган. Бу унинг ривожланишидаги муҳим қадам бўлди. Энди бирлашиш нафақат Евроосиё ичидаги ўзаро таъсирни кучайтиради, балки глобал миқёсда ҳамкорлик қилиш учун ноёб платформа яратади.

ЕТКА юқори хизмат стандартларини жорий этиш, ИТ-платформани ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш учун корпоратив университетни ташкил этиш ва тоғ кластерларини бирлаштирган давлатлараро маршрутни ишлаб чиқиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Табиий ва маданий меросни барқарор ривожлантириш ва сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.