Роза Уразбаева: "Бизнес юритиш осонлашди"

Улашиш:

Бизнесни юритиш осонлашди, дейди нукуслик тадбиркор Роза Уразбоева 

У ўн  йил  давомида  балиқ сотиш билан шуғулланган. 

Қишнинг совуқ кунларидан бири. Тонг. Роза саҳар соат олтида уйқудан туриб, онаси ва синглисини уйғотиб юбормаслик учун  эҳтиёткорлик билан ошхонага ўтди-да, плитага чойнак қўйди. Ярим соатдан  сўнг йўлга отланиши керак. 

Қўнғирот–Мўйноқ автобуси соат 8 да аниқ  йўлга чиқади. Боз устига у эски шаҳардаги автомобиль станциясига бориб, чипта сотиб олишга ҳам улгуриши керак. Сутли қора чойдан шошиб, бир неча қултум ичганча Роза йўлга отланади. Ўн ёшли қизалоқ бошқа аёллар билан биргаликда Орол денгизидаги балиқчилардан балиқни сотиб олиб, сўнг Қўнғиротга олиб келиб сотади.

Шундан сўнг у балиқкомбинатига “капчёнка”ларни олиб келгани ошиқади, ундан қолган балиқларни  Қўнғирот бозорида улгуржи сотиб олувчи савдогарларга бемалол пуллаш мумкин.

Сочлари қалин ўримли, чаққон, махсулотни доимий етказиб берувчи Роза исмли қизга сотувчилар ҳам ўрганган.

5 соатдан кўпроқ вақт йўлда кетади, шу боис у мактабдаги дарсларини ўтказиб юбормаслик учун якшанба кунлари сафарга чиқди. Балиқчилар буни жуда яхши билади. Ойда икки мaрта муз устида   кескин совуқ ва қаттиқ шамолларга қарамасдан ёш қизалоқ товар олгани балиқ овлаш жойига етиб боради.

Ёш қизалоқ энг катта балиқни танлаб, савдолашиб, сумкани чанага қўйиб, қирғоққа боради.

У балиқ сотишдан тушган пулга оиласини бир неча ҳафта боқади.

Бугун нукуслик тадбиркор Роза Уразбаева ўзининг биринчи "бизнес – лойиҳа"сини маъюс табассум билан эслайди. Бу 50 йил олдинги воқелик эди. Ўшанда у ўзига катта бўлса, фарзандлари ҳеч қачон ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди, деб қатъий сўз берди,

 

Яхши ном-муваффақият калити

 

 Сўнгги бир неча йил давомида Роза Уразбаевна раҳбарлик қилаётган "Шуҳрат-Юлдузи" хусусий тикув корхонаси тиббиёт муассасалари учун чойшаб ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаларини бажаради; корхоналар, вазирликлар, турли компаниялар учун махсус кийимлар тикиш билан шуғулланади. Ишга киришишдан олдин сиз тендерни ютиб олишингиз керак ва фақат имзоланган шартномаларга таяниб, авансни қўлга киритиб, тикишни бошлашингиз керак. Рақобат мустаҳкам, аммо тадбиркор яхши обрўга эга, шу боисдан кўплаб ташкилотлар у билан ҳамкорлик қилишни афзал кўришади. Замонавий тикув ускуналарини  кредитга  олди, эски ташландиқ бўлиб қолган собиқ троллейбус депосининг  биносини сотиб олиб, тўлиқ таъмирлайди, соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, деярли бошқатдан қурди.

Икки қаватли бинода офис, тайёр маҳсулотлар дўкони, ҳунармандлар учун дам олиш хонаси мавжуд. Йигирма беш нафардан ортиқ уй бекалари бугун доимий иш билан банд. Улар орасида ёлғиз аёллар, ногирон ва ҳимояга муҳтож опа-сингиллар бор. Сентябръ ойидан бошлаб бинонинг бўш турган бир нечта хоналари жўшқин синфхоналарга айланади - столлар, стуллар ва тахталар аллақачон сотиб олинган. Бизнес леди бу ерда қўшимча лойиҳа сифатида ўзи яшайдиган фуқаролар йиғинида нодавлат таълим муассасасини очишга қарор қилди:

"Яқин бир неча километрлик радиусда бундай марказ йўқ, яъни рус, корейс, хитой ва инглиз тилларини ўрганишни истаганлар шунингдек, университетларга киришга тайёргарлик кўрмоқччи бўлганларга бу ер эшиклари очиқ!"

– Менинг барча лойиҳаларим, шу жумладан, дўконларнинг ҳаммаси кредитлар эвазига очилган. Аввало биринчисини ёпдим, сўнг иккинчи кредитни олдим ва шу тариқа ўзимни бизнеснинг турли хил шаклларида синаб кўрдим, - дейди Роза опа Ўразбоева.

-Нукус марказида кафе қурдим, бироқ бир неча йил ўтгач, бино бузилиб кетди, унинг ўрнида кўп қаватли уйлар қад кўтарди. Бино учун берилган компенсацияни тикув корхонаси қурилишига сарфладим. Шунингдек, менда ўзим нолдан қурган чойхона ва савдо мажмуаси ҳам бор эди. Бир неча йил ўтгач, мен савдо-сотиқдан чиқиб кетишим кераклигини тушундим ва уни сотиб маблағини бошқа бизнесга сармоя сифатида киритдим.

Ҳар бир лойиҳа, албатта, машаққатларсиз, турли босқичларда юзага келадиган мураккаб вазиятларсиз бўлмади. Бироқ, Роза опа бундай синовларга таслим бўлиб, четга чиқадиганлардан эмас. Ўғилларини уйлантириб, қизларини турмушга бериш, уларни ўқитиш, ёшларни оёққа қуйиш керак эди. Қолаверса, турмуш ўртоғи Авезбай аканинг вафот этган хотинидан беш фарзанди бор еди. Улар оила қурганида энг кичкина қизи эндигина 2 ёшга тўлганди.

Роза опа уларнинг барчасига оналик қилди. Кўп ўтмай, катта оилада бирин кетин яна бир нечта фарзанд дунёга келди. Улар ўсиб улғайди, ўқиди, оилали бўлди. Турмуш ўртоғи ҳар доим опани қўллаб-қувватлар эди.  Афсуски, саккиз йилдирки, у орамизда йуқ. Улар чорак аср бирга бўлди. Бугунги кунда Роза опанинг 30 нафар  набираси ва эваралари бор. Опа уларнинг ҳар бирини жонидан ортиқ севади.

Бизнес ўз йўлига, аммо оила бу энг муҳими. Бу дунёда топганларим дейди, у.

Куёви Алпамис ва кенжа ўғли Шухрат корхонани юритишда дастёр. Опа уларга ишонади.

Ҳар бир ишнинг, жараённинг ўзининг ижобий ва салбий томонлари бор муҳими ёнингда ишончли жамоанг бўлса, ҳеч нарсадан қўрқишнинг кераги йўқ. Ҳатто пандемия шароитида ҳам.

Пандемия, албатта, бизнинг режаларимизга ўзгартириш киритди, аммо бизнинг тўхташга асло ҳаққимиз йўқ. Тиббий ҳимоя либослари, ниқоблар ва бошқа маҳсулотлар учун буюртмалар қабул қила бошладик. Барча санитария чораларига риоя қилган ҳолда ишлаяпмиз. Маҳаллаларга бепул  ниқоблар тарқатилди. Биласиз, карантин бошланишида шаҳарда катта дефицит сезилганди. Қорақалпоғистон Республикасининг кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига юзлаб маскалар беғараз асосда топширилди, дейди Роза Уразбаева.

Биз ўз ходимларини қўллаб-қувватладик, озиқ-овқат билан таъминлаб, кам таъминланган оилаларга ун ва гуруч маҳсулотларини тарқатдик. Шундай қилиб, ҳаммамиз биргаликда ўша қийин кунларни енгиб ўтдик.

 Янги лойиҳалар билан – олдинга

Бизнес юритиш бугунга келиб анча осонлашди, дейди тадбиркор. Аралашувлар ва текширувлар камайди, яқиндагина бизнинг оёғимиздан чалганлар ўз лавозимлари билан хайрлашди. Ҳақиқий қўллаб – қувватлаш учун кимга мурожаат қилишни биламиз.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Нукусдаги қабулхонаси тадбиркорларни тинглаш учун ҳар доим тайёр. Бироқ, муаммолар билан ўралашиб ўтириш Роза опа учун ортиқча.

Айни пайтда опа янги лойиҳа билан банд. Тез орада ўз фаолиятини бошлайдиган нодавлат таълим маркази биринчи ўқувчиларини қабул қилади.  Тадбиркор ўқитувчиларни танлаш жараёнида, бўш вақтларида ҳафтада бир неча соат дарс беришга қизиқувчи педагоглар ҳам талайгина. 

- Кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун чегирмалар берилади.  Мен бундай оилаларнинг фарзандлари ҳам малакали билим олиниши, университетларга кириб ўқишларини, чет тилларини ўрганишларини хоҳлайман. Болалигимда айнан шундай имконият менда бўлмаган, - дейди Роза Уразбоева.

У ўзи ҳақида, ўша жажжи ва жасур қиз ҳақида баъзан набираларига айтиб беради. Улар бугун таниқли бизнес леди бувисининг илк даромадини қандай топганлиги ҳақидаги хотираларига ишониши қийин албатта.

Опа келажак режалари ҳақида гапиришни унчалик ёқтирмайди. Аммо бир ҳақиқат борки, опа келгуси беш йил учун режа тузиб бўлган. Аммо бу унинг бизнес сири. Уни яхши билганлар ғояларини амалга ошишига шубҳа билдирмайди. У олдига нима мақсад қўйса, албатта, эришади. Роза Уразбаева шунақа фазилатли тадбиркор аёл.

 

Алена Аминова

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.