Ўн яшар қизалоқ ота-онаси томонидан жинсий қуллика сотиб юборилган. У етти йилдан сўнг зўравонликдан қочиб қутулган

Улашиш:

Ўзбекистонда ўн яшар қизалоқ ота-онаси томонидан жинсий қуллика сотиб юборилган. У етти йилдан сўнг зўравонликдан қочиб қутулган.  

Нигора (исми ўзгартирилган) Ўзбекистонда туғилган, ота-онасининг ягона қизи бўлган. Аёлнинг сўзларига кўра, ота-онаси уни бегоналарга сотган. Қозоғистон ОАВ маълум қилишича, қиз даставвал чегарадош Сариоғишга, кейин Чимкентга олиб борилган ва катта хусусий уйга қамаб қўйилган. 

"Ота-онам уларга қиз эмас, пул кераклигини айтишди. Дадам гиёҳванд, онам ичкиликбоз эди. Мен йиғлаб "Отажон!" дея бақирдим, лекин у ҳаттоки ўгирилмади ҳам. Бобом менинг сотилаётганимни билгач, юраги хуруж бериб, вафот этди. Бобом мендан хавотирланган ягона инсон эди. Ўшандан бери ҳатто қариндошларим ҳам мени қидиришмаган", - деди Нигора.

Қиз жинсий қулликда етти йилни ўтказган. Унинг таъкидлашича, яна 20 нафар қиз асирликда ушлаб турилган. 17 ёшли қизга фоҳишахона эгаларидан бирининг раҳми келган.

"У ерда кўплаб қизлар очликдан вафот этди. Баъзилари чет элга сотилди. Биз бир-биримиз билан мулоқот қилмасдик. Агар мижоз билан ётишдан бош тортсак, бизни темир занжир билан уриб, бошимизга қурол тўғрилашарди. Уларнинг одамларидан бири бу даҳшатли жойни тарк этишга ёрдам берди. Унинг менга раҳми келди", - деди жинсий зўравонлик қурбони.

Қочишдан кейин қизнинг шахсий ҳаёти ўхшамаган. Ўғли туғилишидан уч ой олдин, боланинг отаси уларни ташлаб кетган.

Бугун 30 ёшли Нигора бир ёшли ўғли билан Чимкентнинг инқироз марказида яшайди. У ёзишни ва ўқишни билмайди, ҳужжатлари ҳам йўқ.

"Менимча, унинг орзуси бор. Қиз болалигини қулликда ўтказганлиги сабабли, у ҳаётда кўп нарсаларни йўқотди. Биз унга умид бермоқчимиз", - деди "Комек" инқироз маркази директори Малика Жусупова.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.