Икки ҳудудда кучли таъсир қилувчи дорилар айланмаси фош қилинди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар С.Ш. ва И.М. фуқаро Г.К.га 1 000 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 18 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «K.H.» МЧЖ дорихонаси сотувчиси М.М. фуқаро Д.М.га 61 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.